В категории объявлений: 6
Показано объявлений: 1-6



Singapur o‘rta maktablari dunyoda eng yaxshisi deb topildi. 

Iqtisodiy hamkorlik va rivojlanish tashkiloti tomonidan o‘tkazilgan tadqiqotga ko‘ra, Singapur maktab tizimi dunyoda eng yaxshisi ekanligi ma’lum bo‘ldi, deb xabar bermoqda “TASS”.

Foto: vestifinance.ru

Foto: vestifinance.ru

O‘tkazilgan testlar bo‘yicha eng yaxshi natijalar osiyolik o‘quvchilar tomonidan qayd etilgan. Ikkinchi o‘rinda Gonkong ko‘rsatilgan bo‘lsa, keyingi pog‘onalardan Janubiy Koreya, Yaponiya va Tayvan o‘rin olgan.

Yevropa davlatlaridan eng yaxshi natijani ko‘rsatgan Finlandiya umumiy reytingda 6-o‘rinni egallagan. Shvetsiya ta’lim tizimida esa keskin kamayish kuzatilgan. So‘nggi pog‘onani Gana band etgan. Tadqiqot jami 76 ta mamlakatda o‘tkazilgan.

Dunyo xabarlari | Просмотров: 2027 | Дата: 2015-05-13 | Комментарии (0)

sht-logo

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади.

Бу ҳақда ЎзА хабар беради. Мажлис 2013 йил 12-13 сентябрь кунлари Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида бўлиб ўтади. 

Dunyo xabarlari | Просмотров: 1006 | Дата: 2013-09-13 | Комментарии (0)


shos-krg3


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида қатнашиш учун 12 сентябрь куни Бишкекка келди.


Шу куни Ўзбекистон,  Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Россия ва Тожикистон раҳбарларининг амалий учрашуви бўлди. Бу ҳақда ЎзА хабар беради.

 

ШҲТ саммитининг асосий тадбирлари 13 сентябрга мўлжалланган.

 

Расмий дастурга мувофиқ ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлиси тор доирадаги учрашув билан бошланади. Анъанага кўра, мажлис кенгайтирилган таркибда давом этади. Аъзо мамлакатлар раҳбарлари даврасига кузатувчи давлатлар ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари қўшилади.

 

Давлатлар раҳбарлари ташкилот фаолиятини янада такомиллаштириш, узоқ муддатли яхши қўшничилик ва дўстлик муносабатларини ривожлантириш, минтақавий хавфсизликни таъминлаш, ШҲТ маконида иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликни фаоллаштириш юзасидан фикр алмашадилар.

 

Давлат раҳбарлари кенгаши мажлиси якунида Бишкек декларацияси қабул қилиниши, ШҲТ доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш ва ривожлантиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаев билан учрашди. Музокарада Ўзбекистон-Қирғизистон муносабатларига доир масалалар юзасидан фикр алмашилди. 

Dunyo xabarlari | Просмотров: 967 | Дата: 2013-09-13 | Комментарии (0)

korea-atom-reaktor
Америкалик экспертлар КХДР Йонбендаги илмий-тадқиқот марказида плутонийли реакторни қайта ишга туширган, деган хулосага келди. Фазодан олинган суратларда қурилма ёнидаги бинодан оқ тутун чиқаётгани акс этган. 

 

Ўз навбатида, Шимолий Корея қурол учун плутоний ишлаб чиқаришга қодир бўлган реактор ишга туширилгани ҳақида расман хабар бермаган, дея таъкидлайди "Associated Press”.

Экспертларнинг сўзларига кўра, Йонбен марказида қуввати 5 МВт бўлган реактордан ташқари, уранни бойитишга ихтисослашган завод ҳам жойлашган. Бир йил ичида ушбу қурилма ёрдамида битта ядровий зарядни тайёрлаш учун етарлича материал олиш мумкин. Айтиш жоизки, реактор Шимолий Корея мутахассислари томонидан 1986 йилда барпо этилганди. 2005 йилда эса КХДР ўзини ядровий давлат сифатида эълон қилди. Бироқ Пхеньяннинг ядровий дастури бўйича олиб борилган олти томонлама музокаралардан кейин 2 йилдан сўнг реактор тўхтатиб қўйилди. Эрилишган келишувлар доирасида қурилманинг иши тўхтатилиб, вентиляция-совутиш минораси портлатилди.

Dunyo xabarlari | Просмотров: 1046 | Дата: 2013-09-13 | Комментарии (0)

indonez zilzila
Индонезиянинг Суматра ороли ғарбий соҳили яқинида Рихтер шкаласи бўйича 5,3 ва 5,2 балли иккита зилзила содир бўлди.


Ер ости силкинишининг маркази Ментавэй архипелагидан 145 километр жануби-шарқда қайд этилди. Цунами бўлиш эҳтимоли хақида ҳеч нарса дейилмаган. Қурбонлар ва вайроналар хақида ҳам маълумотлар йўқ.

Дунёда энг кўп зилзила айнан  Индонезияда содир бўлади. 2004 йили Суматра шимолий-ғарбида сўнгги 40 йил ичида дунёдаги энг кучли зилзила рўй берганди. Бунинг оқибатида юзага келган цунами Ҳинд океанига туташ 12 мамлакатда яшовчи юз минглаб одамларнинг умрига зомин бўлган. 

2009 йилда Ғарбий Суматра провинциясида юз берган кучли зилзилалар минглаб қурбонларга сабаб бўлган. Жумладан, ўша йилнинг октябр ойида рўй берган 7,2 магнитудали ер силкиниши туфайли 15 метр баландликдаги сув тўлқини Ментавэй архипелаги соҳилларига ёпирилган. Оқибатда олтита қишлоқ бутунлай йўқ бўлди ва яна 20 таси жиддий зарарланди. Архипелагда яшовчи 500 га яқин киши ҳалок бўлган.

Сўнгги вайронакор зилзила Рихтер шкаласи бўйича 6,2 магнитуда билан шу йилнинг 2 июл куни қайд этилган. Сўнгги маълумотларга қараганда, 40 киши унинг қурбонига айланган, қочоқлар сони 52 мингдан ошган.

Dunyo xabarlari | Просмотров: 1190 | Дата: 2013-07-10 | Комментарии (0)

parij pojar
Парижнинг машҳур Ламбер меҳмонхонасида кучли ёнғин юзага келди. 


Ёнғин чоршанбага ўтар кечаси тарихий бинонинг томида реставрация ишлари олиб борилаётган бир пайтда бошланган. Маълумотларга қараганда, ёнғинни ўчириш чоғида бир нафар ўт ўчирувчи жароҳат олган.

Мазкур иншоот 1640 йилда Парижнинг Авлиё Людовик оролида архитектор Луи Ле Во томонидан машҳур молиячи Жан-Батист Ламбер учун қурилган. Бу кўркам бино эгаларини кўп бор ўзгартирган, ва ниҳоят унинг сўнгги эгаси Қатар амирининг укаси уни 60 миллион еврога сотиб олган ва қайта тиклашга қарор қилган.

Қурбонлар хақида маълумотлар йўқ.

Dunyo xabarlari | Просмотров: 1245 | Дата: 2013-07-10 | Комментарии (0)