Главная » Доска объявлений » Sport yangiliklari

Европа Чемпионлар лигаси. Бугун «Реал» - «Ювентус» ўйин бўлади
Информация | 2015-05-13, 6:35 PM
  • Европа Чемпионлар лигаси. Бугун «Реал» - «Ювентус» ўйин бўлади

  • Манба: www.uff.uz   

    Бугун ҳам Европа Чемпионлар лигаси мусобақасининг ярим финал доирасидаги жавоб учрашувлари давом эттирилади.

    Мадрид шаҳрида маҳаллий "Реал" жамоаси Туриннинг "Ювентус" клубини қабул қилади. 

    Ўйинга бўлган қизиқиш ҳақида ортиқча гапириб ўтиришнинг ҳожати бўлмаса керак. Зеро, бугун иккинчи финалчи жамоанинг номи аниқ бўлади. 

    Биринчи ўйинда "Юве" футболчилари "Қиролик клуб" вакиллараги етарлича қаршилик кўрсатишди. Бу ҳисобда ҳам акс этди. Лекин, жавоб ўйинида ҳаммаси бошқача бўлиши мумкин.

    Карло Анчелотти шогирдлари олдига италияликларни мағлубиятга учратиш вазифасини қўйган. Бу иш қанчалик уддаланади, бунисини кечроқ билилб оламиз.

    Кўпчилик, финалга муносиб жамоа чиқсин, дея таъкидламоқда. Кўрамиз, иккинчи бахтли жамоа ким бўлар экан?!

    Эслатиб ўтамиз, ўйин Тошкент вақти билан соат 23.45да бошланади.

Добавил: Freestyle | Контактное лицо: abc E
Просмотров: 294 | Размещено до: 2015-06-13 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]