Главная » Доска объявлений » Sport yangiliklari

ФИФА вице-президенти: «Ўзбекистонда футболга бўлган эътибор аъло даражада»
Информация | 2013-09-12, 7:18 PM

10 сентябрь куни ФИФА вице-президенти ҳамда Иордания Футбол Уюшмаси президенти Шахзода Али бин Ҳусайн Тошкентга ташриф буюрди.

• • •

ФИФА вице-президети ташриф чоғида ЎФФ Президенти Мираброр Усмонов ҳамроҳлигида Тошкентдаги «Бунёдкор» спорт мажмуасига ташриф буюрди ва янги стадионни кўздан кечирди.

«Биринчи навбатда Юртбошингиз ҳамда ЎФФ Президентини мана шундай ажойиб спорт мажмуаси қад ростлагани билан чин қалбимдан табриклайман», - дейди Шахзода Али бин Ҳусайн. Бу - мамлакатингизда спортга ва футболга жуда жиддий эътибор қаратилаётанинидан далолат», - дея қўшимча қилди ФИФА вице-президенти.

«Футбол - дунёдаги энг оммавий спорт тури. Ўзбекистонда ажойиб авлод шаклланаётганига ва мамлакат футболи ривожланиш йўлида эканлигига гувоҳ бўлдим», - дейди Шахзода Али.

ФИФА вице президенти, шунингдек, «Бунёдкор» стадионига ташрифи чоғида «Бунёдкор» футбол клуби академияси фаолияти билан танишди ва болалар футболига берилаётган катта эътибор ҳақида илиқ фикрларни билдирди.

«Болалар футболига бўлган эътибор ва уларга яратилган шароитлар аъло даражада. Яна бир маротаба Мамлакат рахбари ҳамда ЎФФ Президентини бундай бунёдкорлик ишлари ва мамлакат футболида олиб борилаётган ажойиб ислоҳотлар учун чин қалбимдан табриклайман», дейди Шахзода Али бин Ҳусайн.

Шахзода Али бин Ҳусайн шунингдек, Ўзбекистон Футбол Федерацияси биносига ҳамда Ўзбекистон ҳамда Иордания миллий терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2014 саралаш плей-офф жавоб учрашувини кузатиш учун «Пахтакор» стадионига ташриф буюрди.

Манба:  the-uff.com

shaxzoda_12

Добавил: Freestyle | Контактное лицо: asdasd E | Теги: Sport xabarlari
Просмотров: 256 | Размещено до: 2013-10-12 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]