Главная » Доска объявлений » Sport yangiliklari

Яна бир бора терма жамоамизга аталади
Информация | 2013-09-13, 7:05 PM

Гарчи, ушбу шеърни ўқиган бўлсангиз ҳам, долзарблигини унутмаган деб ҳисоблаймиз. 

Етмиш юлдуз ёғилиб,
Ярим ойча тўлолмас.
Учта клуб ютса ҳам
Битта терма бўлолмас.
Ўйини зўр термага
Рақиб яқин йўлолмас,
Сенинг эса бағринг қон,
Бечора Ўзбекистон.

Ўйин олди ҳамманинг
Кайфияти зўр экан.
Мадхияни айтганда
Ҳамма мухлис жўр экан.
Аммо лекин на илож
Пешонамиз шўр экан
Кўз ёшлари ҳар тамон
Фаввора Ўзбекистон.

Кучли бўлса жамоанг
ЖАРга кучинг етаркан
Кучсиз бўлса жамоанг
БАА ҳам ютиб кетаркан.
Билолмадим бу савдо
Қанча давом этаркан?
Тополмай лолу хайрон
Бир чора Ўзбекистон!

Яшаяпмиз ҳаммадек
Гохи шод, гох куюниб.
Клублар ютганига
Юрган эдик суюниб.
Қачон яхши бўларкан?
Термамизнинг ўйини
Қуёш бўлсада осмон
Тим қора Ўзбекистон!

Музей тўрида кубок
Бошимиз узра тутган
94 дан бери биз
Эъзозлаб кўзга суртган.
Қайтиб ютиб бўлсайди
Бўлардик жон деб ютган
Унга қараб битта жон
Минг пора Ўзбекистон!

BISKAT

Ўзингизни оилангиз учун асранг!

Манба: www.uff.uz    

Добавил: Freestyle | Контактное лицо: asdasd E | Теги: Sport xabarlari
Просмотров: 292 | Размещено до: 2013-10-13 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]