«Локомотив» ўз майдонида «Насаф»ни мағлубиятга учратди
Информация | 2013-09-13, 6:57 PM


Рукн: Янгиликлар » ОЛИЙ ЛИГА

Олий лига-2013 мусобақасининг 18-туридан ўрин олган "Локомотив" ҳамда "Насаф" жамоалари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди. Унда 2:0 ҳисоби қайд этилиб, "темирйўлчилар"нинг ғалабаси билан якунланди.

Кутилганидек, ўйин шиддатли курашлар остида ўтди. Биринчи бўлимда томонлар голлик вазиятлар содир эта олишсада, дарвозаларни ишғол эта олишмади.

Иккинчи бўлимда, аниқроғи 60-дақиқада Евгений Гоголь гол уриб, ҳисобни очди. Иван Нагаев бўлса, 82-дақиқада "Локо"нинг иккинчи голига муаллифлик қилди.

Умуман, кичина устунлик пойтахтликлар томонида бўлди ва ўйин мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди. "Локомотив" мазкур ғалаба эвазига мусобақа жадвалида пешқадамга айланиб олди.

Олий лига-2013, 18-тур
"Локомотив" - "Насаф" — 2:0
Голлар: Гоголь (60), Нагаев (82).

Фото манбаси: twitter.com/LokomotivUzb

Манба: www.uff.uz    

Добавил: Freestyle | Контактное лицо: asdasd E | Теги: Sport xabarlari
Просмотров: 1052 | Размещено до: 2013-10-13 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]