Главная » Доска объявлений » Viloyatimiz yangiliklari

G`oliblar aniqlandi
Информация | 2013-09-15, 6:21 PM
Йилнинг энг фаол депутатлари аниқланди

Ғолиблар аниқланди

 

Навоий шаҳридаги "Камилла” уч юлдузли меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 22 йиллик байрами ҳамда Навоий шаҳрининг 55 йиллиги муносабати билан "Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон” шиори остида халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш Мустақил институти Навоий ҳудудий бўлинмаси ва "Фазо” телевидениеси томонидан "Йилнинг энг фаол доимий комиссияси” ва "Йилнинг энг фаол депутати” ҳамда "Йилнинг энг фаол депутатлик партия гуруҳи” кўрик тадбири ўтказилди.

Кўрик тадбирда шаҳар Кенгаши депутатлари, шаҳар фаоллари, Навоий шаҳар Кенгаши, сиёсий партиялар, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш Мустақил институти Навоий ҳудудий бўлинмаси ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда Навоий вилоят ҳокими ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясига ёрдам берувчи ишчи гуруҳи раиси ўринбосари Анора Явқочдиевна Бобомуродова иштирок этди.

Тадбирни "Фазо” нодавлат нотижорат телевиденияси раҳбари Ғулом Султонов олиб борди.

Қизиқарли савол-жавоблар ва баҳслар асосида ўтган тадбирда шаҳар Кенгашининг депутатлари яна бир бор ўз билим ва маҳоратларини намойиш этдилар.

Тадбир сўнггида Навоий вилоят ҳокими ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясига ёрдам берувчи ишчи гуруҳи раиси ўринбосари Анора Явқочдиевна Бобомуродова яна бир ғолибларга ҳайъат аъзолари билан диплом ва совғаларни топширди.Ғолиблар аниқланди

Шаҳар Кенгаши депутати ЎзХДП аъзоси Арзиев Рустам Аҳмедовичнинг "Йилнинг энг фаол депутати” I-даражали дипломи, шаҳар Кенгаши депутати, МТДП аъзоси Клара Ғайбуллаевна Турсунназарова II-даражали, Қаюмов Илҳом Бўронович, ЎзЛиДеП аъзоси, III-даражали дипломи билан тақдирландилар.

Шунингдек, шаҳар Кенгашининг Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг "Ижтимоий - маданийривожлантириш (Ёшлар сиёсатива соғлом авлоднитарбиялаш”масалалари доимий комиссияси "Йилнинг энг фаол доимий комиссияси” 1-даражали, Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг саноат, транспорт, қурилиш, коммунал хўжалиги масалалари ва аҳолига хизмат кўрсатиш доимий комиссияси эса "Йилнинг энг фаол доимий комиссияси” -II –даражали диплом билан ва "Миллий тикланиш” демократик партияси депутатлар гуруҳи эса "Йилнинг энг фаол депутатлар партия гуруҳи” деб топилди.

Шаҳар Кенгаши, доимий комиссиялар ва ўз сайлов округида олиб бораётган и ишлари, янги иш ўринлари яратишдаги фаоллиги, тажрибаси ва ишчанлиги учун номинациялар асосида рағбатлантирилди.

"Энг фаол ташкилотчи депутат”номинацияси бўйича 15-"Мурувват” сайлов округидан шаҳар Кенгаши депутати МТДП аъзоси- Эрназаров Фрҳод Рашидович, "Энг фаол тадбиркор депутат” номинацияси бўйича 1-"Ҳаёт” сайлов округидан шаҳар Кенгаши депутати ЎзЛиДеП аъзоси Холназаров Шавкат Қаҳрамонович, "Энг фаол тажрибали депутат” номинацияси бўйича ЎзХДП аъзоси 21-"Олтин Водий” сайлов округидан шаҳар Кенгаши депутати Саматов Турсун Мансурович ва ва 2- "Истиқлол” сайлов округидан Соли Ашуровлар, 28- "Кимёгар” сайлов округидан шаҳар Кенгаши депутати, ЎзХДП аъзоси "Энг фаол ёш депутат” номинациясини олишга сазовор бўлишди.Ғолиблар аниқланди

Ғолиблар шаҳар ҳокимлиги ва шаҳар Кенгашининг совғалари ва дипломлари билан тақдирланишди.

Шунингдек, Навоий шаҳар ҳокимлигининг "Навоий пресс” газетаси томонидан газета билан доимий ҳамкорлик олиб бораётган шаҳар Кенгаши депутати Муҳиддинов Баҳодир Фахриддинович газетанинг 1-даражали дипломи ва 1 йиллик бепул газетага обуна бўлиш совғасига эга бўлди.

Навоий шаҳар "Маҳалла” жамоат хайрия фонди шаҳар ҳудудидаги маҳаллалар билан янги иш ўринлари яратиш, касаначилик борасидаги фаолияти учун Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг саноат, транспорт, қурилиш, коммунал хўжалиги масалалари ва аҳолига хизмат кўрсатиш доимий комиссияси раиси Ф.Холмуродовни махсус қимматбаҳо совға билан тақдирлади.Ғолиблар аниқланди

Добавил: Freestyle | Контактное лицо: dasda E | Теги: Viloyat xabarlari
Просмотров: 355 | Размещено до: 2013-10-15 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]