9:42 PM
Гала-концерт: гўзал, жўшқин, бетакрор

Гала-концерт: гўзал, жўшқин, бетакрор

Икки кун давом этган "Асрлар садоси” фестивали фусункор шоу шаклида ўз якунига етди. Олти йилдан буён фестиваль дастурининг якуний қисми кўплаб меҳмонлар эътирофига сазовор бўлиб келмоқда. Бинобарин, гала-концерт юлдузли осмон остида анъана ва замонавийлик, эстрада ва фольклор йўналишларини, фестиваль меҳмонлари ҳамда иштирокчиларини жамламоқда. Бу йил концерт дастури янада ранг-баранг тус олди, Туркия ва Хитойдан ташриф буюрган меҳмонлар чиқиши фестиваль кўлами ҳамда халқаро доирадаги нуфузини белгилаб берди. Байрам оқшоми ниҳоясида "Асрлар садоси” фестивали муллифи Гулнора Каримова барча лауреатларга дипломлар топширди.

Маҳаллий ва хорижий меҳмон-санъаткорларнинг чиқишлари, оҳанрабо мусиқа ва рақс бир-бири билан бетакрор тарзда уйғунлашди, анъанавийлик ва замонавийлик суръати ўзига хос руҳият касб этди. Концертни очиб берган карнай-сурнай, доира ва дўмбира садоларини янгратган созандалар ижроси, "Funky dance” жамоасининг жўшқин рақслари бунга яққол мисол бўлиши мумкин.

Мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган жамоаларнинг миллий рақсларидан иборат этно-попурри, бахшиларнинг байтлари, Бухоро муғоми, Хоразм лазгиси... – навбат фестивалнинг фольклор жамоалари карвонига берилди.

  

Шунингдек, концерт дастури оригинал тандем асосида ўтди: Ўзбекистон халқ артисти Абдуҳошим Исмоилов танилиб келаётган "Саҳро” гуруҳи билан, хонанда Зиёда "Зарба” груҳи билан, Ўзбекистон халқ артисти Зулайҳо Бойхонова ёш хонанда Бахтиёр Раҳмонов билан дилтортар мусиқа ва қўшиқлар ижро этишди.

"Асрлар садоси” гала-концертининг яна бир анъанаси - бу севимли киноактёрлар иштирокидир. Бу сафар Адиз Ражабов, Улуғбек Қодиров ҳамда хонанда Нилуфар Усмонова фольклор рақс жамоалари билан бирга саҳнага чиқишди. Ноодатий дуэт ижросини Ўзбекистон халқ артисти Озобдек Назарбеков ҳамда Жаҳонгир Позилжонов мухлисларга ҳавола этишди. Томошабинларнинг қарсак ва ҳайратли қийқириқлари уларни қўллаб-қувватлаб турди.

Хитойнинг "Жианг нан с жу” ҳамда Абдуҳошим Исмоилов бошчилигидаги "Офарин” ансамблининг қўшма чиқиши концертли оқшомнинг хақиқий безагига айланди. Дастурнинг якуний қисмига яқин таниқли турк хонандаси Мустафо Сандал ўзининг дунёга машҳур қўшиқларини тақдим этди. Эслатиб ўтамиз, 4 май куни хонанда пойтахтимизнинг "Туркистон” ёзги саройида яккахон концерт дастурини ўтказган эди.

   

Ниҳоят концерт сўнгида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳосила Раҳимова ва ёш хонанда Хуршид Иноғомов ижросидаги мусиқий чиқиш оҳангида барча фестиваль иштирокчилари ҳамда лойиҳа муаллифи Гулнора Каримова лауреатларни табриклаш, диплом тақдим этиш учун саҳнага кўтарилишди.

  

Асрлар садоси-2013” анъанавий маданият фестивали лауреатлари:

Амалий-безак санъати усталари

Саодат Файзиева (Навоий вилояти)
Анвар Маликов (Тошкент)
Икром Каримов (Наманган)

Миллий таомлар фестивали

Фарходжон Негматов (Наманган вилояти)
Шуҳрат Бекназаров (Навоий вилояти)

Миллий либослар фестивали

Алишер Мирфаёзов (Фарғона вилояти)
Дилноза Аҳмедова (Тошкент)
Гулбаҳор Қодирова (Навоий вилояти)

Фольклор жамоалари

Сафар Шайдилов (Сурҳондарё вилояти)
Бакберган Сырымбетов (Қорақалпоғистон Республикаси)
Махфуза Боймурзаева (Тошкент)
"Хоразм” жамоаи (Хоразм вилояти)
"Гавхар” жамоаси (Андижон вилояти)
"Сардоба” жамоаси (Бухоро вилояти)
"Деҳқон болалари” (Сирдарё вилояти)
"Суу серпер” жамоаси (Қорақалпоғистон Республикаси)
"Чинор” жамоаси (Самарқанд вилояти)
"Хушон замон” жамоаси (Навоий вилояти)
"Сарыбенсазы” жамоаси (Навоий вилояти)
"Гунча болалар” жамоаси (Навоий вилояти)
"Жианг нан с жу” жамоаси (Хитой)


Прикрепления: Rasm 1
Просмотров: 1809 | Добавил: Freestyle | Теги: Asrlar sadosi 2013 | Рейтинг: 2.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]