«Бавария» жавоб учрашувида ғалаба қозонди, лекин финалга «Барселона» йўл олди
Информация | 2015-05-13, 6:33 PM
  • «Бавария» жавоб учрашувида ғалаба қозонди, лекин финалга «Барселона» йўл олди


  •   

    Европа Чемпионлар лигаси мусобақасининг ярим финал жавоб учрашувларидан ўрин олган "Барселона" ҳамда "Бавария" клублари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди.

    Унда 3:2 ҳисоби қайд этилиб, мюнхенликларнинг ғалабаси билан якунланди.

    Дастлаб, ўйиннинг 7-дақиқасидаёқ Бенатиа мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. “Барселона” эса бунга Неймарнинг иккита голи билан жавоб қайтарди.

    Иккинчи бўлимнинг 59-дақиқасига келиб Левандовски ҳисобни 2:2 кўринишга олиб келган бўлса, 74-дақиқада Томас Мюллер томонидан киритилган гол, якунда Гвардиола шогирдларига ғалабани тақдим этди.

    Шундай бўлсада, иккки ўйин натижасига кўра, “Барселона” ЕЧЛ финалига йўлланмани қўлга киритди

    Европа Чемпионлар лигаси. Ярим финал
    Жавоб учрашуви

    Бавария Германия – Барселона Испания 3:2 (1:2, 2:0)
    Голлар: 1:0 – 7 Бенатия, 1:1 – 15 Неймар, 1:2 – 29 Неймар, 2:2 – 59 Левандовски, 3:2 – 74 Мюллер.
    Бавария – Нойер, Рафинья, Боатенг, Бенатия, Бернат, Лам (Роде, 68), Алькантара, Хаби Алонсо, Швайнштайгер (Мартинес, 87), Мюллер (Гетце, 87), Левандовски.
    Барселона – тер Стеген, Дани Алвес, Пике, Маскерано, Альба, Ракитич (Матье, 72), Бускетс, Иньеста (Хави, 75), Месси, Суарес (Педро, 46), Неймар.
    Огоҳлантиришлар: Рафинья (40), Алькантара (45), Ракитич (64), Левандовски (76), Хаби Алонсо (81), Роде (84), Педро (85).
    Дастлабки учрашув: 0:3

  • Манба: www.uff.uz 

Добавил: Freestyle | Контактное лицо: abc E
Просмотров: 1417 | Размещено до: 2015-06-13 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]