Apple-1 kompyuteri auksionda salkam 400 ming dollarga sotildi
Информация | 2013-07-11, 0:01 AM


apple1
















Apple фирмасининг илк компьютерларидан бири Apple-1 кеча Christie`s аукционида 387,75 минг долларга сотилди.


Компьютер интернет орқали аукцион уйининг онлайн-платформасида сотилди ва мазкур тизим орқали сотилган энг қиммат лот бўлди. Аукцион ғолибининг исми ошкор қилинмаяпти. Маълум бўлишича, мазкур лот билан дунёнинг 96 мамлакати ҳаридорлари қизиқишган.

Мазкур ускуна илк 25 та маҳсулотдан бири бўлиб, компания ҳаммуассиси Стив Возняк томонидан 1976 йилда йиғилган. Компьютерда унинг тартиб рақами 01-0025 ва Вознякнинг "Woz." дастҳати қолдирилган.

Apple-1 савдоси 1976 йилда бошланган ва дастлабки нархи 666,66 доллар этиб белгиланган. Шу йилнинг май ойида Apple-1 Германиядаги аукционда рекорд сумма 671,4 минг долларга сотилган эди.

Добавил: Freestyle | Контактное лицо: adas E
Просмотров: 804 | Размещено до: 2013-08-10 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]