Kaliforniyalik 10 daqiqada 69 ta hod-dog yeb jahon rekordini o`rnatdi
Информация | 2013-07-11, 0:39 AM


hot dog eyish buyicha rekord





















Бутун дунёга энг яхши хот-дог тановвул қилувчи сифатида машҳур бўлган Калифорнияда яшовчи Жоуи Честнат еттинчи бора американча миллий таомни ейиш бўйича жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди.


Честнат 69 та хот-догни ўн дақиқа ичида еб тугатди. Ўтган йили у 68 та хот-дог еган эди.

АҚШ мустақиллик кунига бағишланган 2013 йилги Жаҳон чемпионати Нью-йоркнинг Кони-Айленд ярим оролида бўлиб ўтди.

29 ёшли Честнатнинг бу каби мусобақаларда ғалаба қозониши одатий ҳол бўлиб қолган, хусусан у кўп маротаба сэндвич ва пиццаларни ким ўзарга ейишда беллашган, аммо хот-дог ейишда унга етти йилдан бери тенг келадигани йўқ.

Честнатнинг ғалабасидан сўнг хот-дог ейиш бўйича аёллар турнири бўлиб ўтди, унда 43 ёшли Соня Томас 37 та хот-дог еб ғолиб бўлди. Ўтган йили аёлнинг рекорди 10 дақиқада 45 та хот-догни ташкил қилган эди.

Добавил: Freestyle | Контактное лицо: asda E
Просмотров: 1874 | Размещено до: 2013-08-11 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]