1:12 PM
Mardlar qo`riqlaydi Vatanni






Халқ таълими тизимидаги муассасаларда «14 январь — Ватан ҳимоячилари куни»ни нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш, талаба ва ўқувчиларда ватанпарварлик, бурчга садоқат, ҳушёрлик ва огоҳлик туйғуларини мустаҳкамлаш, уларни Қуролли Кучлар, мамлакат мудофаа салоҳиятини кучайтириш ва ҳарбий хизматнинг нуфузини ошириш бўйича амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларнинг мазмун-моҳияти билан чуқурроқ таништириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 декабрдаги «Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида»ги Ф-4174-сонли Фармойиши қабул қилинди.

 

Мазкур Фармойиш асосида Халқ таълими вазирлигининг 2013 йил 14 декабрда "Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги 397-сонли буйруғи чиқарилди ва ижро учун жойларга юборилди. Буйруқ ва чора-тадбирларда белгиланган вазифаларга кўра қуйидаги ишлар амалга оширилмоқда:

 

Вазирлик тизимидаги таълим муассасаларида «Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби тасдиқланди.

 

Таълим муассасаларида „Ватан ҳимоячилари куни"ни нишонлаш бўйича „Юрт ҳимоясига барчамиз масъул" номли услубий тавсия ишлаб чиқилиб, „Маърифат" ва „Учитель Узбекистана" газеталарига ёритиш учун тайёрланмоқда.

 

Таълим муассасаларида 2013 йил 15 декабрдан — 2014 йил 14 январга қадар „Ҳарбий ватанпарварлик" ойлиги деб эълон қилинди ва ойлик доирасида оммавий-ватанпарварлик тадбирларини амалга ошириш ишлари белгилаб олинди. Ушбу режа асосида тадбирлар ташкил этиб келинмоқда.

 

Давлат педагогика ва малака ошириш институтлари профессор ўқитувчиларидан иборат тарғиботчилар гуруҳлари тузилган бўлиб,  улар иштирокида „Эрталабки сафланиш" ва „Тарбиявий соатлар"да „Армия — мустақиллигимиз ва эркинлигимиз кафолатидир", „Армияда хизмат шарафлидир", „Миллий армиямиз — ғуруримиз", „Армия — халқимиз қалби", „Ватанпарварликни чинакам эътиқодга айлантирайлик" мавзуларида давра суҳбатлари, учрашувлар ташкил этилмоқда.

 

Ўқувчилар ўртасида „Аждодлар қаҳрамонлиги — ёшларга ибрат" мавзусида 2-4-синфларда диктант, 5-7-синфларда баён, 8-9-синфларда иншо ҳамда энг яхши деворий газеталар танловлари ўтказилмоқда.

 

Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўртасида „Мардлар қўриқлайди Ватанни" шиори остида ҳарбий ватанпарварлик руҳидаги қўшиқлар танловини ўтказиш режалаштирилган.

 

Байрам тадбирларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказишда жойлардаги ҳарбий қисмлар, ёзувчи ва шоирлар, таниқли санъаткорлар билан фаол ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда юрт тинчлиги йўлида жонини қурбон қилган аскар ва зобитларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олиш ҳамда уларнинг фарзандларини „Президент арчаси" байрам тадбирларига жалб этиб келинмоқда.

 

Ўқувчи ва талабаларнинг ҳудудлардаги Олий ҳарбий таълим муассасалари ва ҳарбий қисмларга ташрифларини уюштириш каби ишлар белгилаб олинган бўлиб ушбу мақсадда бир қатор тадбир ва учрашувлар мактабларда, ҳарбий қисмларда ўтказилмоқда.







Просмотров: 5292 | Добавил: Vatanparvar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]