Bo`lajak harbiylar test imtixonlarini topshirishdi
Информация | 2013-07-11, 0:31 AM


harbiy-maktab-test
















10 июль куни мамлакатимизнинг барча олий ҳарбий таълим муассасаларида давлат тест синовлари бўлиб ўтди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 19 апрелда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасида ҳарбий таълим тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармойишига мувофиқ олий ҳарбий таълим муассасаларида тест синовлари 10 июлда ўтказилиб, курсантликка қабул қилинганлар 15 июлда эълон қилинмоқда. 

Бу синовлардан ўта олмаган йигитларга бошқа олий ўқув юртларига ҳужжат топшириб, ўз билимини яна бир бор синаб кўриш имконини бераётир. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги олий ҳарбий таълим муассасаларида ёшлар ўттизга яқин мутахассислик бўйича таҳсил олмоқда.

Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юртида мотоўқчи, разведка ва чегара бўлинмалари учун юқори малакали мутахассислар тайёрланмоқда. Билим юртидаги замонавий ўқув хоналари, турли қурол-яроғ ва жанговар техника, машғулотлар ўтказиш комплекслари, спорт иншоотлари, ахборот-ресурс маркази ёшларни жисмонан ва маънавий етук инсонлар сифатида шакллантиришга хизмат қилмоқда. Малакали профессор ва ўқитувчилар тўрт йил давомида уларга касб сирларини ўргатмоқда.


Шу куни Тошкент ахборот технологиялари университети махсус факультетида ҳам тест синовлари ўтказилди. Ундан муваффақиятли ўтган ёшлар алоқа, телекоммуникация ва ахборот технологиялари соҳасида ҳарбий мутахассис бўлиб етишади.

Манба: ЎзА

Добавил: Freestyle | Контактное лицо: sdfs E
Просмотров: 1216 | Размещено до: 2013-08-11 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]