Boks. Oybek Mamazulunov Osiyo chempioni
Информация | 2013-07-10, 11:33 PM


box


















Жорий йилнинг 1-8 июль кунлари Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида мамлакатимиз чарм қўлқоп усталари 1 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритдилар. 

 

Терма жамоамиз ҳисобига олтин медални Ойбек Мамазулунов (- 81 кг) келтирди. Ойбек дастлаб нимчорак финалда ҳиндистонлик Жагрип Синхни, чорак финалда мўғилистонлик Сандагсурен Эрденебаярни, ярим финалда таиландлик Анават Тсонгкратокни мағлуб этиб, ҳал қилувчи финал баҳсида қозоғистонлик Адилет Ниязимбетовни енгди. 

 

Шу тариқа 1995 – 2013 йиллар давомида бокс бўйича бўлиб ўтган Осиё чемпионатларида ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари томонидан қўлга киритилган олтин медаллар сони 27 тага етди. 

 

Финалгача бўлган жангларни мағлубиятсиз якунлаган Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг) ҳамда Иззатилла Эргашев (+91 кг) Осиё чемпионатининг кумуш медали билан тақдирланишди. Терма жамоамиз ҳисобига ягона бронза медалини Мирзабек Ҳасанов (-91 кг) келтирди.

Добавил: Freestyle | Контактное лицо: asda E
Просмотров: 1238 | Размещено до: 2014-08-10 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]