Chelsea vs Benfica 2:1. UEFA Europa league final 15.05.2013
Информация | 2013-05-16, 9:27 PM



"Челси" Европа лигаси кубоги соҳиби!


 

  Бу йилги мавсум Европа лигаси финал

учрашуви бўлиб ўтди.   Амстредам шаҳридаги стадионда Португалиянинг "Бенфика" ва Англиянинг "Челси" клублари ўзаро кураш олиб боришди. Дастлабки бўлимда устунлик "Бенфика" томонида бўлди. Аммо Португалия клуби томонидан ташкил этилган деярли барча ҳужумда охирги зарба бўлмади. "Челси" футболчилари эса икки марта  рақиб дарвозасига зарба беришди ҳолос. Оскарнинг зарбасини Артур осонлик билан, Лэмпарднинг зарбасини эса қийинчилик билан қайтариб юборди. 

 

59-дақиқада Петр Чех тўпни майдон марказига қадар отиб берди. Мата тўпни олдинроққа Торресга оширди, Фернандо тўпни рақиб ҳимоячиси Луизао ва дарвозабони Артурни ортда қолдириб, дарвозани ишғол қилди - 0:1.

 

68-дақиқада Аспиликуэта ўз жарима майдони ичида тўпни қўли билан ўйнади, бош ҳакам пенальти белгиланди. Уни Оскар Кардосо аниқ амалга ошириб ҳисобни тенглаштирди - 1:1.  

 

Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Бранислав Иванович бурчакдан ошириб берилган тўпни дарвозага жойлаб қўйди - 1:2. Айнан мана шу ҳисоб ўйин якуний бўлиб чиқди ва "Челси" Европа лигаси кубоги соҳиби бўлди! "Аристократлар" 25 майга қадар Европа чемпионлар лигаси ва Европа лигаси кубоги эгаси бўлишади. 

 

Европа Лигаси. Финал. 

Бенфика Португалия – Челси Англия 1:2 (0:0, 1:2) 
15 май, 23.45, «Амстердам Арена» 
Голлар: 0:1 – 60 Торрес, 1:1 – 68, пенальти Кардосо, 1:2 – 90 Иванович. 
Бенфика – Артур Мораес, Алмейда, Луизао, Гарай (Жардел, 78), Мельгарехо (Джон, 66), Энцо Перес, Матич, Гайтан, Родриго (Лима, 66), Сальвио, Кардосо. 
Челси – Чех, Аспиликуэта, Иванович, Кэйхилл, Э. Коул, Давид Луиз, Рамирес, Мата, Лэмпард, Оскар, Торрес. 
Огоҳлантиришлар:  Оскар (14), Гарай (45), Луизао (61).

 

www.championat.uz

Добавил: Freestyle | Контактное лицо: Ajoyib E
Просмотров: 983 | Размещено до: 2013-06-16 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]