Олий лига-2013 мусобақасининг 18-туридан ўрин олган "Локомотив" ҳамда "Насаф" жамоалари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди. Унда 2:0 ҳисоби қайд этилиб, "темирйўлчилар"нинг ғалабаси билан якунланди. Кутилганидек, ўйин шиддатли курашлар остида ўтди. Биринчи бўлимда томонлар голлик вазиятлар содир эта олишсада, дарвозаларни ишғол эта олишмади. Иккинчи бўлимда, аниқроғи 60-дақиқада Евгений Гоголь гол уриб, ҳисобни очди. Иван Нагаев бўлса, 82-дақиқада "Локо"нинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Умуман, кичина устунлик пойтахтликлар томонида бўлди ва ўйин мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди. "Локомотив" мазкур ғалаба эвазига мусобақа жадвалида пешқадамга айланиб олди. Олий лига-2013, 18-тур "Локомотив" - "Насаф" — 2:0 Голлар: Гоголь (60), Нагаев (82). Фото манбаси: twitter.com/LokomotivUzb Манба: www.uff.uz |