O`zbekiston Turkiya milliy terma jamoasini "Paxtakor" stadionida qabul qiladi
Информация | 2013-07-10, 11:37 PM


Pakhtakor Stadium





















Ўзбекистон ҳамда Туркия миллий терма жамоалари ўртасидаги халқаро ўртоқлик учрашуви 14 август куни Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтади. Учрашувнинг бошланиш вақти 19:00га белгиланган.

ЎФФ терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжоновнинг сўзларига кўра, мазкур ўртоқлик ўйини борасида Туркия Футбол Федерацияси билан якуний келишув тасдиқланган. 8 июль куни Туркия Футбол Федерацияси вакиллари Тошкентга келиб, ўйин ва машғулотлар бўлиб ўтадиган стадионларни кўздан кечиришди. Ҳар иккала терма жамоанинг ўйинолди машғулотлари Тошкентдаги «ЖАР» ҳамда ўйин бўлиб ўтадиган «Пахтакор» стадионида ўтказилиши режалаштирилган.

Таъкидлаш лозим, Туркияга қарши ўртоқлик учрашуви Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун ЖЧ-2014 саралаши плей-офф учрашувларидан олдинги тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Эслатиб ўтамиз, Миржалол Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 6-10 сентябрь кунлари Иордания терма жамоасига қарши ЖЧ-2014 саралаши плей-офф учрашувларида майдонга тушади. Дастлабки учрашув 6 сентябрь куни Иордания пойтахти Амман шаҳрида ўтказилса, жавоб ўйинига 10 сентябрь куни Тошкент шаҳри мезбонлик қилади.

Добавил: Freestyle | Контактное лицо: asda E
Просмотров: 1041 | Размещено до: 2014-08-10 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]