«Пахтакор» стадионидаги «триллер» ёки ҳаёт давом этади
Информация | 2013-09-13, 7:02 PM

Рукн: Янгиликлар » ОСИЁ

Қанчалик хафсалалар пир бўлганини билсангиз эди... Билиб турибсиз, албатта. Энди ростманасига "ЖЧ-2014"сиз қолдик. Бразилия деган юртда Ўзбекистон термаси бўлмайди. Ўзи, ўша ерга муносибмидик?.. Билмадик! Иорданияга омад тилаймиз, бошқача бўлиши мумкинми?

Мазкур ўйинни кўрган ҳар бир асл мухлис камида 10 йил қариди. Бу нима эканлигини биляпсизми? Инсон организми маълум бир меёрни кўтара олади. Яъни руҳий зўриқишнинг ҳам чегараси бўлади. "Пахтакор"даги ўйин инсон боласининг сабр чегарасини яна бир марта синовдан ўтказди. Синовдан ўтилди, мисли кўрилмаган асаб бузиш эвазига.

Кимдир ТВ орқали ўйинни кўрди, кимдир бевосита стадионда. Стадионга келганлар ҳақиқий триллерга гувоҳ бўлишди. Пенальтилар сериясида - бешинчи зарбани иорданиялик футболчи йўллаганда ноаниқ кетди. Ўшанда ҳамма она қорнидан қайта туғилди. Буни стадиондагилар яхши тушинишади. Кейин эса, ҳар бир Иордания голида юраклар навбати билан қафасидан чиқиб кетай деди. Хайрият, бу нарсалар тўхтади. Анзур Исмоиловнинг зарбасидан сўнг.

Хуллас, Сеулда учраган мағлубиятимиз ЖЧ билан хайрлашишимизни кўрсатган экан. Умид билан кунларни ўтказгандик - аммо, Яратган ҳам ўзбекистонлик футбол ишқибозларига ҳозирча футбол байрамини муносиб кўрмади. Футболимиз атрофидаги қинғир ишлар термамизга уриб кетяпти. Асосий таркибда ўйнаш учун пул бератганларни эшитганмиз. 

Келинг, футболчиларимизни айбламайлик! Улар шу ватан шаъни учун ўйнаб беришди. Виталий Денисовни тарбиялаган отасига минг раҳмат! Шундан футболчимиз бор, бизнинг.

Энди нима қиламиз, дўстлар? Ҳаёт тугадими, шу билан?

Нима ҳам қилардик, яшашда давом этамиз. Ҳаёт тўхтаб қолмайди, ахир. Эртага Қосимов бўшаши тўғрисида ариза беради. Ариза қабул қилиниши ёки қилинмаслигини вақт кўрсатади. Бизнингча, Қосимов кетиши керак. У билан бирга бир ҳужумчи билан ўйнаш тактикаси ҳам йўқолиши керак. Ҳа, агар бугун бошиданоқ икки ҳужумчи билан ўйнаганимизда бунақа бўлмасди, балки. Бу гаплар энди ортиқча.

Ҳўш энди нима қилиш керак? 

ЎФФ вице-президенти Сардор Раҳматуллаев фаолиятини кўриб чиқиш керак. Асқар Толибжонов федерацияни тарк этиши лозим. Делегация сафида сафарга чиқиб кетиб, ишламасдан "таралла-бедот" қилиб юрадиган ҳар бир ходимга чиқиш эшикларини кўрсатиш керак. Шунингдек профессор Рустам Акрамовга ҳам миннатдорчилик билдириб, нафақага кузатиш лозим. Эришилган натижадан шу маълум бўлдики, бу инсонлар олиб борган иш услуби ўзини оқламади. Яхши биламизки мақсадга эришилмаган тақдирда, албатта ўзгаришлар қилиш лозим бўлади.

Ўзбекистон футбол федерациясининг кадрлар сиёсатини қайта кўриб чиқиш керак. Умид қиламиз, ваколатли идоралар ЎФФ фаолиятини кўздан кечиради ва тегишли хулосаларни чиқаради. 

Терма жамоага келсак: уни Шквиринга бериш керак, бизнингча. Ёки ҳориж мутахасисига. Нолдан, яп-янги жамоани бунёд этишимиз лозим ким бўлса ҳам. Бу таркиб энди ЖЧни кўрмаса керак.

2018 йилда Россиядаги ўтадиган ЖЧни ким кафолатлай олади? Ҳеч ким! 

Ҳеч бўлмаса, футболимиз соҳасида муносиблар ишласин. Бошқасига даъвоимиз йўқ.

Фото манбаси: the-uff.com

Манба: www.uff.uz    


Добавил: Freestyle | Контактное лицо: asdasd E | Теги: Sport xabarlari
Просмотров: 1139 | Размещено до: 2013-10-13 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]