So`ngi futbol o`yinlari (video): Yevropa Chempionlar Ligasi Final, Borussiya - Bavariya
Информация | 2013-05-26, 10:20 PM
«Бавария» Чемпионлар лигаси ғолиби!

 

Бу йилги Европа чемпионлар лигаси финал учрашуви якунланди. Германиянинг икки клуби иштирок этган финал ўйинида "Бавария" ғолиб чиқди ва Европанинг энг кучли клуби эканини амалда исботлади. 
 

Учрашувдаги ҳисобни 60-дақиқада Марио Манджукич Роббеннинг пасидан сўнг очди - 0:1. 68-дақиқада Данте ўз жарима майдони ичида Марко Ройсга нисбатан қўпол ўйнагани учун ҳакам пенальти белгилади. 11 метрли жарима тўпини Илкай Гундоган аниқ амалга ошириб мувозанатни тиклади - 1:1. Барча энди қўшимча таймлар бўлади деб турганида катта саҳнага сўнгги финаллар омадсизи Арьен Роббен чиқди. У жарима майдони ичига кириб бориб Вайденфеллерни кучли зарба билан эмас ақлли зарба билан доғда қолдирди - 1:2. Қолган дақиқаларда дормундликларда ҳисобни тенглаштиришга имкон бўлмади. Шундай қилиб "Бавария" Европа чемпионлар лигасида 5-марта ғолиб чиқди. 

 


Боруссия Д Германия – Бавария Германия 1:2 (0:0) 
25 май, «Уэмбли» 
Голлар: 
0:1 – 60 Манджукич, 1:1 – 68, пенальти Гундоган, 1:2 – 89 Роббен.

Боруссия Д – Вайденфеллер, Пишчек, Хуммельс, Суботич, Шмельцер, Гундоган, Бендер (Шахин, 90), Блашчиковски (Шибер, 90), Ройс, Гросскройтц, Левандовски. 
Бавария – Нойер, Лам, Дж. Боатенг, Данте, Алаба, Швайнштайгер, Хави Мартинес, Роббен, Мюллер, Рибери (Л. Густаво, 90), Манджукич (Гомес, 90). 
Огоҳлантиришлар:  Данте (29), Рибери (74), Гросскройтц (74).


Video:


 

 

Добавил: Freestyle | Контактное лицо: asdad E
Просмотров: 2443 | Размещено до: 2013-06-26 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]