Ўзбекистон U-16 ўсмирлари 18 сентябрда Қатар билан ўртоқлик учрашуви ўтказади
Информация | 2013-09-13, 6:58 PM
Рукн: Янгиликлар » ЎЗБЕК ФУТБОЛИ

Темур Олимхўжаев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 18 сентябрь куни Тошкентда Қатар U-16 ўсмирлар терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказади.

U-16 ОЧ-2014 саралаш баҳсларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 18 сентябрь куни Тошкентдаги «ЖАР» стадионида Қатар U-16 ўсмирлар терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

Қатар ўсмирларига қарши учрашув Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси учун Тошкентда старт оладиган саралаш баҳсларига сўнгги тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Эслатиб ўтамиз, U-16 ОЧ-2014 саралаши «В» гуруҳи ўйинлари 25-29 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилади. Ўйинлар Тошкентдаги «ЖАР» cтадионида бўлиб ўтади

U-16 ўсмирлар ўртасидаги ОЧ-2014 саралаши.
«В» Гуруҳи. Тошкент. «ЖАР» стадиони. 25-29 сентябрь.

25 сентябрь
Яман (U-16) - Фаластин (U-16)

27 сентябрь
Ўзбекистон (U-16) - Фаластин (U-16)

29 сентябрь
Ўзбекистон (U-16) - Яман (U-16).

Манба: www.the-uff.com    


Добавил: Freestyle | Контактное лицо: asdasd E | Теги: Sport xabarlari
Просмотров: 1111 | Размещено до: 2013-10-13 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]