10:10 PM
«Асрлар садоси-2013» анъанавий маданият фестивали paқамларда

«Асрлар садоси-2013» анъанавий маданият фестивали paқамларда


2013 йилнинг 4-5 май кунлари Навоий вилоятининг Сармишсой дарасида, Тошкент шахри ва Бухорода Фонд Форум ва ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан ташкил этилган олтинчи «Асрлар садоси» анъанавий маданият фестивалининг тадбирлари бўлиб ўтди. Фестивалнинг икки куни шунчалар ёрқин ва қизиқарли ўтдики, унда қатнашган иштирокчи ва меҳмонлар сони, қизиқарли вокеалар ҳамда муҳим фактлар ҳақида алоҳида статистик маълумотлар келтириб ўтишни лозим топдик.

Меҳмон ва томошабинларнинг умумий сони - 100 мингдан зиёд.

Иштирокчиларнинг умумий сони - 1500 нафарга яқин.

Ўзбекистоннинг турли вилоятларидан 22 та фольклор жамоаси 2 кун давомида томошабинларни хушнуд этди. Жамоалар аъзолари санъати, маҳорати, либослари ва иқтидори билан барчани лол қолдирди.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан 80 га яқин уста-ҳунармандлар ўзлари билан анъанавий ва амалий-безак санъатининг 100 мингдан ортиқ қўл меҳнати асосида яратилган буюмларини олиб келдилар.

16 нафар ошпаз меҳмонлар учун энг ширин, энг тотли ва мазали ўзбек таомларини тайёрладилар.

Миллий либослар фестивалида Бухоро, Самарқанд, Тошкент, Фарғона ва Андижон дизайнерларининг 15 та тўплами намойиш этилди.

Анъанавий улоқ-кўпкари беллашувларида 100 га яқин чавандоз иштирок этди.

Қадимги шарқона уйинларда 15 жуфт қўчқор ва 7 жуфт хўроз майдонга чикди.

Ўзбек миллий курашида 100 нафар полвон ғалаба учун ўзаро беллашди.

Лойиҳани ташкиллаштириш ва ўтказишда 300 нафар кўнгилли - «Келажак овози» ёшлар ташаббуслари марказининг фаоллари иштирок этди.

2 та халкаро анжуман: барқарор ривожланишда маданиятнинг ўрни ва архитектура эпиграфика мавзуларида ўтказилди.

Бухоро, Навоий, Андижон, Наманган, Хива ва Қорақалпоғистон меъморий эпиграфикаси ҳақида6 та китоб тақдим этилди.

Маънавий билимларни қўллаб-қувватлаш дастури доирасида 10 та мадрасанинг 20 та талабасига стипендиялар тақдим этилди.

Просмотров: 1565 | Добавил: Freestyle | Теги: Asrlar sadosi 2013 | Рейтинг: 2.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]