Гала-концерт: гўзал, жўшқин, бетакрор
Икки кун давом этган "Асрлар садоси” фестивали фусункор шоу шаклида ўз
якунига етди. Олти йилдан буён фестиваль дастурининг якуний қисми кўплаб
меҳмонлар эътирофига сазовор бўлиб келмоқда. Бинобарин, гала-концерт юлдузли
осмон остида анъана ва замонавийлик, эстрада ва фольклор йўналишларини,
фестиваль меҳмонлари ҳамда иштирокчиларини жамламоқда. Бу йил концерт дастури
янада ранг-баранг тус олди, Туркия ва Хитойдан ташриф буюрган меҳмонлар чиқиши
фестиваль кўлами ҳамда халқаро доирадаги нуфузини белгилаб берди. Байрам оқшоми
ниҳоясида "Асрлар садоси” фестивали муллифи Гулнора Каримова барча лауреатларга
дипломлар топширди.
Маҳаллий ва хорижий меҳмон-санъаткорларнинг чиқишлари, оҳанрабо мусиқа ва
рақс бир-бири билан бетакрор тарзда уйғунлашди, анъанавийлик ва замонавийлик
суръати ўзига хос руҳият касб этди. Концертни очиб берган карнай-сурнай, доира
...
Davomini o`qish »