2:15 PM
«Асрлар садоси»: асрий анъаналарнинг замонавий қиёфаси!
 


 
        

«Асрлар садоси-2013» Анъанавий маданият Фестивалининг дастури

2 май

14.00-16.00 – "2015 йилдан кейинги давр ривожланиш дастури. Барқарор ривожланишда маданият соҳасининг ҳиссаси” мавзусида давра суҳбати.
Ўтказилиш жойи: Халқаро бизнес маркази, Тошкент ш.

4 май

10.00 - 19.00 - Халқ сайллари, фольклор жамоаларнинг чиқиши, безакли амалий санъат ярмаркаси. Ўтказилиш жойи: Сармишсой дараси

10.30 "Кураш” миллий ўйини. Ўтказилиш жойи: Сармишсой дараси

14.00"Хўроз уриштириш” миллий ўйини. Ўтказилиш жойи: Сармишсой дараси

15.00 – "Ўзбекистон маданий ва маънавий меросида меъморий битикларнинг ўрни: тадқиқот, кашфиёт ва истиқболлар” мавзусидаги анжуман.
Ўтказилиш жойи: Баҳовуддин Нақшбанд меморий мажмуаси, Когон тумани, Бухоро вилояти

18.00 – Қайта таъмирланган "Биби Орифа" мақбарасининг очилиши. "Бухоро, Навоий, Андижон, Наманган, Хива ва Қорақалпоғистоннинг меъморий обидаларидаги битиклар” китоби тақдимоти. Диний таълимни қўллаб-қувватлар дастури ғолибларига стипендиялар топшириш маросими.
Ўтказилиш жойи: Баҳовуддин Нақшбанд меморий мажмуаси, Когон тумани, Бухоро вилояти

5 май

10.00 - 19.00 - Халқ сайллари, фольклор жамоаларининг чиқиши, безакли амалий санъат ярмаркаси. Ўтказилиш жойи: Сармишсой дараси

10.00 - 14.30
- "Кураш” миллий ўйини. Ўтказилиш жойи: Сармишсой дараси
- "Улоқ-кўпкари” миллий ўйини. Ўтказилиш жойи: Сармишсой дараси
- Қўчқор уриштириш миллий ўйини. Ўтказилиш жойи: Сармишсой дараси

11.30-12.00 – Фестиваль иштирокчилари билан матбуот анжумани.
Ўтказилиш жойи: Навоий ш.

13.00 – Миллий таомлар фестивали.
Ўтказилиш жойи: Сармишсой дараси

15.00 - Миллий либослар фестивали.
Ўтказилиш жойи: Сармишсой дараси

17.00 - "Мерос” Ўзбекистон антикварлари уюшмаси томонидан CHRISTIE`S аукцион уйи ҳамкорлигида Замонавий санъат аукциони – кириш таклифнома асосида.
Ўтказилиш жойи: Сармишсой дараси

19.30 - Гала-концерт. Кириш таклифнома асосида.
Ўтказилиш жойи: Сармишсой дараси.

*Аукцион ва гала-концертдан ташқари барча тадбирларга кириш бепул.
**Дастурга ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

                                    

ПРЕСС-РЕЛИЗ

 

«АСРЛАР САДОСИ-2013»  АНЪАНАВИЙ МАДАНИЯТ ФЕСТИВАЛИ

 

Фонд Форум ва ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан ташкил этилган Олтинчи "Асрлар садоси” анъанавий маданият фестивали 2013 йилнинг 4-5 май кунлари Навоий вилоятидаги Сармишсой дарасида, Навоий ва Бухоро шаҳарларида бўлиб ўтади.  "Асрлар садоси” анъанавий маданият фестивалининг расмий тур-оператори "Келажак-тур” халқаро ёшлар туризми ва ҳамкорлиги бюросидир.

Фонд Форумнинг энг йирик лойиҳаларидан бири – "Асрлар садоси” анъанавий маданият фестивали халқимизнинг миллий анъана ва қадриятлари, амалий санъати, миллий таомлари, ноёб моддий ва номоддий меросининг барча қирраларини ўзида жамлаган йирик лойиҳадир. Фестиваль ҳар йили ўлкамизнинг тарихи мингйилликларга менгзагувчи жойларини қайта кашф этади, қадимий манзараларни кўз ўнгимизда қайта жонлантиради. Лойиҳанинг хорижий ва маҳаллий аҳоли ўртасида катта қизиқиш уйғотаётгани, янада кўпрок меҳмон ва иштирокчиларни ўзига жалб этаётганининг сири ҳам ана шунда.

Фестиваль илк маротаба 2008 йилда Қашқадарё вилояти Китоб туманида, 2009 йилда эса Тошкент шаҳрининг 2200 йиллигига бағишлаб Тошкент вилояти Оққўрғон ва Олмалиқ туманларида бўлиб ўтди. 2009 йилдан бошлаб фестиваль илмий йўналиш касб этиб, ЮНЕСКО хамкорлигида ўтказиладиган бўлди. 2010 йилги фестиваль Хивада Ичан-Қалъа тарихий ёдгорлиги ҳудудида қулоч ёзди. 2011 йилда эса "Асрлар садоси"ни қадимий Буҳоро қарши олди. Ўтган йили фестиваль Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманидаги қадимий Тупроққалъа ёдгорлигида бўлиб ўтди. Лойиҳа ўтказилган 5 йил мобайнида унда 200 минг нафарга яқин киши иштирок этди.

2013 йилда "Асрлар садоси” анъанавий маданият фестивали  Навоий вилоятининг табиат қўйнидаги қадимий санъат галереяси бўлмиш Сармишсой дараси томон отланади. Шунингдек, тадбирлар Навоий ва Бухоро шаҳарларида ҳам бўлиб ўтиши режалаштирилган.

"Асрлар садоси” анъанавий маданият фестивали иштирокчилари ва меҳмонлари аждодларимиз томонидан яратиб қолдирилган бой маданий меросимизнинг ноёб намуналарини ўз бағрида жамлаган, халқимизнинг ўзига хос миллий этник белгиларини сақлаган Сармишсой дараси билан танишиш имконига эга бўладилар. Кармана шаҳридан 30-35 км чамаси Шимолда Қоратоғнинг жанубий ён бағрида жойлашган Сармишсойнинг энг бебаҳо бойлиги - бу қояларда сақланиб қолган ноёб тош чизгилар, яъни петроглифлардир. Уларнинг аксарияти жаҳон миқёсидаги ноёб намуналар ҳисобланади. Расмларнинг асосий қисми сойнинг ўрта қисмида жойлашган қоя тошларга уриб ишланган. Бундан 6-7 минг йиллар аввал қоятошларга битилган 10 мингдан ортиқ петроглифлар манзили Сармишсой – аждодларимизнинг ижодкорлиги, юксак ақл-идроки ва бунёдкорлик салоҳиятини намоён этувчи бу мажмуаларнинг аксарияти, орадан неча юз йил ўтган бўлса-да, оҳорини йўқотмай келаётгани ҳайратланарлидир.

Фестиваль ўтказиладиган икки кун собайнида Сармишсой ҳудудида анъанавий халқ сайллари, фольклор жамоалари чиқишлари, 80 нафар уста иштирокидаги безакли амалий санъат ярмаркаси, миллий ўйинлар – улоқ-кўпкари, қўй ва хўроз жанглари, миллий кураш кабилар ўтказилади. Миллий таомлар ҳамда Миллий либослар фестивали ҳам шу ҳудудда ташкил этилади. Анъанага кўра, "Асрлар садоси-2013 анъанавий маданият фестивали хорижий меҳмонлар иштирокидаги гала-концерт билан ниҳояланади.

Бухорода фестиваль доирасида архитектура эпиграфикаси бўйича давра суҳбати ва 6 та китоб тақдимотини ўтказиш режалаштирилган. "Меҳр нури” жамғармаси Маънавий билимларни қўллаб-қувватлаш дастури доирасида қайта таъмирдан чиқарилган Биби Орифа мақбарасини фойдаланишга топширади ва мамлакатимиздаги 10 та мадрасанинг 20 нафар талабасига стипендиялар тақдим этади.

Анъанага кўра, фестиваль доирасида Британиянинг "CHRISTIE'S” аукцион уйи кўмаги остида "MEROS” Ўзбекистон антикварлари уюшмасидан Кимошди савдоси ташкил этилади. Савдо Британиянинг CHRISTIE'S уйи мутахассиси Жеймс Лиc (James Lees) томонидан олиб борилади.

Ўтказиладиган тадбир, экспозиция, беллашувларда юртимизнинг барча ҳудудларидан энг сара фольклор жамоалари, дизайнерлари, ошпазлари ва ўз ишининг усталари иштирок этади. Фестиваль ҳақидаги янгиликлар онлайн тарзида фестивалнинг расмий сайти www.asrlarsadosi.com да бериб борилади.

«Асрлар садоси»:  асрий анъаналарнинг замонавий қиёфаси!


        


Просмотров: 2087 | Добавил: Freestyle | Теги: Asrlar sadosi 2013 | Рейтинг: 3.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]